Албатта ҳукм Аллоҳникидур Сиёсий сақофий таҳлилий
сайт

 

 

«يُحْشَرُ الْمُتَكَبِّرُونَ يَوْمَ الْقِيَامَةِ أَمْثَالَ الذَّرِّ فِي صُوَرِ الرِّجَالِ يَغْشَاهُمْ الذُّلُّ مِنْ كُلِّ مَكَانٍ …»

«Қиёмат кунида мутакаббирлар кишиларнинг суратларидаги қумурсқаларга ўхшаб қайта тириладилар, уларни ҳар томондан хорлик қамраб олади...», деганлар. Термизий уни саҳиҳ ҳасан, деган.

 

  • Бухорий «ал-Адаб ал-муфрад»да, Ҳоким «Мустадрак»да ва Аҳмаднинг ибн Умар р.а.дан қилган ривоятларида Пайғамбар с.а.в.:
  •  

    «مَنْ تَعَظَّمَ فِي نَفْسِهِ, أَوْ اخْتَالَ فِي مِشْيَتِهِ, لَقِيَ اللَّهَ عَزَّ وَجَلَّ وَهُوَ عَلَيْهِ غَضْبَانُ»

    «Ким ўзини катта олса, кибр билан қадам ташласа, Улуғ ва Буюк Аллоҳга йўлиққанида Аллоҳ ундан ғазабланган ҳолда бўлади», деганлар. Ҳоким уни, саҳиҳ, деган. Аҳмаднинг исноди ҳақида Ҳайсамий, унинг одамлари саҳиҳнинг одамларидир, деган.

     

  • Бизорнинг Анас р.а.дан ишончли санад билан қилган ривоятида Пайғамбар с.а.в.:
  •  

    «لَوْ لَمْ تُذْنِبُوا لَخَشِيتُ عَلَيْكُمْ مَا هُوَ أَكْبَرُ مِنْهُ: الْعُجْبُ»

    «Агар гуноҳ қилмай қўйсангизлар, сизлар хусусингизда ундан кўра каттароқ нарсадан, яъни, кеккайиб кетишинглардан қўрқаман», деганлар.

     

  • Ибн Ҳиббон «Равзатул уқало»да, Аҳмад ва Баззорлар Умар ибн Хаттобдан ривоят қиладилар: «Агар киши Аллоҳга тавозеъли бўлса, Аллоҳ унинг қаддини кўтариб, тиклан, Аллоҳ сени тиклади, дейди. У ўзига кичкина бўлгани билан одамларнинг кўзида каттадир. Агар банда катта кетиб, ҳаддидан ошса, Аллоҳ уни ерга уриб, йўқол, Аллоҳ сени ҳайдади, дейди. У ўзига катта бўлгани билан, одамларнинг кўзида кичкинадир». Мунзирий, уларнинг ровийлари саҳиҳ борасида гаплари ҳужжат бўладиган одамлар, деган.
  • «Адабуд-дунё вад-дин» китобида Мовардий Аҳнаф инб Қайсдан ривоят қилади: «Сийдик йўлидан икки бора ўтиб, (дунёга келиб) яна катта кетган одамга ҳайронман».
  • Нававий «Мажмуъ»да Шофеийдан ривоят қилади: «Ким ўзининг нархини оширса, Аллоҳ уни ўз қийматига қайтариб қўяди», «Ўзининг қадрини кўрмаган одам энг қадрли одамдир, ўзининг фазилатини кўрмаган одам энг фазилатли одамдир».
  •  

    253-бет

    Бетлар: 1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21 22 23 24 25 26 27 28 29 30 31 32 33 34 35 36 37 38 39 40 41 42 43 44 45 46 47 48 49 50 51 52 53 54 55 56 57 58 59 60 61 62 63 64 65 66 67 68 69 70 71 72 73 74 75 76 77 78 79 80 81 82 83 84 85 86 87 88 89 90 91 92 93 94 95 96 97 98 99 100 101 102 103 104 105 106 107 108 109 110 111 112 113 114 115 116 117 118 119 120 121 122 123 124 125 126 127 128 129 130 131 132 133 134 135 136 137 138 139 140 141 142 143 144 145 146 147 148 149 150 151 152 153 154 155 156 157 158 159 160 161 162 163 164 165 166 167 168 169 170 171 172 173 174 175 176 177 178 179 180 181 182 183 184 185 186 187 188 189 190 191 192 193 194 195 196 197 198 199 200 201 202 203 204 205 206 207 208 209 210 211 212 213 214 215 216 217 218 219 220 221 222 223 224 225 226 227 228 229 230 231 232 233 234 235 236 237 238 239 240 241 242 243 244 245 246 247 248 249 250 251 252 253 254 255 256 257 258 259 260 261 262 263 264 265 266 267 268 269 270 271 272 273 274 275 276 277 278

     

     

     

    8